БОКСТИ

БОКСТИ

  • Post category:Таомлар

         Боксти – ирландча картошкали қуймоқ бўлиб, бу таом асосан Ирландиянинг шимолий графликлари – Каван ва Донеголда машҳур. Бокстининг бир неча рецептлари мавжуд, аммо таом таркибидаги асосий масаллиқлар қирғичдан чиқарилган хом картошка, пюре, ун, ош содаси ва пахта (қаймоқ) ўзгаришсиз қолади.

Керакли масаллиқлар:

  • Сут – ярим стакан;
  • Лимон шарбати – ярим ошқошиқ;
  • Картошка – 355 грамм;
  • Пахта (қаймоқ) – ярим стакан;
  • Ун – 200 грамм;
  • Сариёғ – 100 грамм;
  • Ош содаси – 0,7 чойқошиқ;
  • Туз – ярим чойқошиқ;
  • Картошка пюреси – 355 грамм

Тайёрланиш усули:

  • Сутга лимон шарбатини сиқиб, аралаштирилади ва 5-7 дақиқага тиндириб қўйилади.
  • Картошкаларни қирғичдан ўтказиб, дока ёрдамида сиқиб ташланади.
  • Бошқа идишда қолган картошкаларни қайнатиб, пюре тайёрланади. Сўнг унга қирғичдан ўтказилган картошка, ун, сода ва туз солиб, яхшилаб аралаштирилади.
  • Бир хил миқдорда қаймоқ қуйиб, қуюқ хамир ҳолига келгунича тинимсиз аралаштирилади.
  • Товага сариёғ, кейинэса тайёр масаллиқни солиб, паст оловда 12-15 дақиқа давомида қизартириб пишириб олинади.
  • Тайёр бўлган қуймоқларни тўрт бўлакка бўлиб, ичига ҳар ким ўз истагича, сариёғ, асал, сметана ёки сосиска солиб дастурхонга тортиш мумкин.

Ирландча қуймоқлар тайёр! Ёқимли иштаҳа!