Ер юзидаги энг узун кўприк

Ер юзидаги энг узун кўприк

Хитойнинг шарқий Шандун провинциясида жойлашган Циндао кўприги кўрфаз устидан ўтган. Кўприк Т ҳарфи шаклидадир, яъни қирғоқнинг уч нуқтасини туташтиради.

Бу кўприк Циндао ва Хуангдао шаҳарлари орасидаги масофани қисқартириш мақсадида 2011 йилнинг 30 июнида қуриб битказилган.

Кўприкнинг узунлиги 42,5 км. Бу борада Ер юзида унга етадиган кўприк ҳали қурилмади. Циндао сув устидан ўтказилган энг узун кўприк сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

Циндао кўприги тўрт йил мобайнида қуриб битказилган. Уни бунёд этишда 10 мингга яқин ишчи-мутахассис хизмат қилган.

Кўприкка 450 минг тонна пўлат ва 2,3 миллион куб метр бетон сарфланган. Циндао кўпригининг металл конструкциялари, асосан, пайвандлаш ва болтлар орқали бириктирилган.

Мутахассислар ҳисобига кўра, кўприк саккиз балли зилзила, тайфун ва кемалар урилишига бардош беради. Кўприк ҳар бири сув устидагина 35 метрдан бўлган 5 мингдан ортиқ тиргакларга таяниб турибди.

Қурилиш ишларига олтмиш миллиард юан сарфланган. Лойиҳани Shandong Gausu Group компанияси ишлаб чиққан.

Циндао кўпригидан кунига 30 мингга яқин автомобиль ўтади. Бироқ бу кўприк Циндао ва Хуангдао орасидаги масофани атиги 20-30 дақиқага қисқартиради, холос. Шунинг учун баъзи танқидчилар қурилишга сарфланган катта харажат ўзини оқлагани йўқ, деб ҳисоблайди.