МЕКСИКАНЧА ФАХИТАС

МЕКСИКАНЧА ФАХИТАС

  • Post category:Таомлар

Фахитас (исп. Fajítas) – Мексика ошхонасининг энг машҳур таомларидан бири бўлиб, юпқа кулчаларга ўралган қовурилган гўшт ва сабзавотлар демакдир. Фахитас одатда дастурхонга кулчалар алоҳида, ликопчада эса сметана, гуакамоле қайласи (авокадодан тайёрланилган), аччиқ қайла, пишлоқ ва помидорлар алоҳида тортилади. Ҳар ким ўзига ёққан маҳсулотни кулчаларга солиб, истеъмол қилади.

КЕРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР:

  • 500 грамм товуқ гўшти (лаҳм);
  • 200 грамм пиёз;
  • 100 грамм қизил булғор қалампири;
  • 200 миллилитр помидорли қайла ёки шарбати

Зирaворлaр:

  • 3 дона саримсоқпиёз тишчаси;
  • 2 чой қошиқ қуритилган қалампир (паприка);
  • 0,5 чой қошиқ туйилган кашнич;
  • бир чимдим қора мурч;
  • 0,5 чой қошиқ аччиқ қалампир;
  • 0,5 чой қошиқ майдаланган зира;
  • таъбга қараб туз;
  • ярим боғ петрушка;
  • 10 дона пита, лаваш ёки фахитасга мўлжалланган кулча;
  • 3 ош қошиқ зайтун ёки ўсимлик ёғи

ТАЙЁРЛАНИШ УСУЛИ:

  • Товуқ гўшти узунчоқ қилиб тўғраб олинади ва ёғ қиздирилган товада тилларангга киргунича қовурилади.
  • Пиёзни ярим ҳалқа тўғраб, товуқ устидан солинади.
  • Булғор қалампирларини ҳам ўртача катталикда тўғраб товага солинади, сўнг булғор қалампири юмшаб кетмаслиги учун қуйидаги зираворлар қўшилади: саримсоқпиёзни эзиб, петрушкани майда тўғраб олинади ва барча зираворлар билан бирга товага солинади.
  • 2 дақиқача қовуриб, сўнг устидан помидор шарбати қўшилади.
  • Помидор шарбатининг ярмидан камроқ қисми қолгунича пишириб олинади, чунки уларни нонга солганда шарбати оқиб кетмаслиги керак.
  • Пита ёки кулчани микротўлқинли печда иситиб, дастурхонга алоҳида тортилади.
  • Сўнг аралашмани унинг ичига солиб, хоҳлаганча тугиб истеъмол қилиш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!