НОРВЕГИЯДА АЁЛЛАР ОҚШОМИ

НОРВЕГИЯДА АЁЛЛАР ОҚШОМИ

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни ҳақида ҳамма билади. Аммо сайёрамизда аёллар туни ҳам нишонланишини кўпчилик билмаса керак.  У 8-май куни Норвегияда бўлиб ўтади.

Тарихда муҳим роль ўйнаган аёллар кечаси 2006 йилда Норвегиянинг Берген шаҳрида феминистлар томонидан илгари сурилган. Ушбу тадбирни уюштиришдан кўзланган асосий мақсад эркаклар ва аёллар учун тенг иш ҳақи (Норвегияда бир хил лавозимда ишловчи аёллар ва эркакларнинг маошлари бир-биридан кескин фарқ қилади) ва арзон болалар боғчаларини йўлга қўйиш бўлган. Ушбу омиллар таъсири остида гендер камситиш кучайгандан кучайиб борган, яъни аёллар фақат уйда бола тарбияси билан шуғулланиши лозим топилган. Уларнинг энага ёллаш эвазига жамоат ва давлат ишларида ишлаши зарардан бошқасини келтирмаган.

Аёллар кечаси ташкилотчиларининг яна бир талаби – “зинокорлик пойдевори” бўлган ва аёлларни камситадиган  турли клубларнинг ёпилиши бўлган. Мазкур ғоя тарғиботчилари тунларнинг бирида Бергенда кенг кўламли пикет ўтказишади, натижада шаҳарнинг барча клублари бир муддат ёпилади.

Норвегиялик мусулмон феминистлар шунингдек, аёлларнинг ҳижобда юриши фақат унинг танлови билан бўлиши, кийимни ечиш ёки кийиш борасида унга  тазйиқ ўтказилмаслиги ҳуқуқини талаб қилишади. Одамларни глобал феминистик ҳаракатдаги ирқчилик тенденцияларига эътибор беришга чақиришади.

“Аёлларнинг жамиятдаги ўрни эркакларникидан кам эмас” ғояси билан чиққан феминистик акциялар ташкилотчилари ўз ватандошларига ҳам шу фикрни сингдиришга ҳаракат қилмоқдалар. “Шаҳардаги ҳамма ҳайкаллар, ёдгорликлар эркаклар тимсолида, ваҳоланки ҳурмат ва эҳтиромга лойиқ аёллар сони ҳам кам эмас!” дея бонг урмоқдалар. Улар ҳар йили ихтирочи аёл, олима аёл, сиёсатчи аёл, аёл ёзувчи, қўшиқчию рассомларнинг суратларини шаҳар деворларига осиб қўядилар.

Фотосуратлардан Мария Кури, Агата Кристи, Ёко Оно, Роза Люксембург билан бирга сиз Александра Коллонтай, Леся Украинка, Анна Ахматова, Валентина Терешкова, Анна Политковская, Анна Павлова, Наталья Горбаневская ва бошқа машҳур аёлларни топишингиз мумкин.

2006 йилдан бери Аёллар кечаси фақат Берген шаҳрида нишонланар эди, 2010 йилда Осло ҳам ушбу акцияга қўшилди.