Феврал

  • Post category:Тақвим

3 февраль

Таиландда чиройли ва нафис, инсонни бутун умр ёдида қоладиган гуллар фестивали бўлиб ўтади. Байрам хар йили мамлакатнинг шимолий қисмида ўтказилади.

4 февраль

 Бутун дунёда саратонга қарши курашиш куни.

6 февраль

1991 йил “Абдулла Кодирий” номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти таьсис этилган кун.

8 февраль

Россияда илм-фан куни сифатида нишонланади. 1724 йил 8 февраль куни Пётр I бошчилигида Фанлар академияси ташкил этилган.

9 февраль

Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун.

Канар оролида Марди Грас б Санта Круз карнавали бўлиб ўтади. Бу байрам катталиги жихатдан дунёда 2-ўринда туради.

11 февраль

1847 йил америкалик кашфиётчи Томас Эдисон таваллуд топган кун.

13 февраль

Халқаро радио куни.

17 февраль

1863 йилда  Женевада Халқаро Қизил Хоч кўмитаси ташкил топган.

АКШда ҳар йили февраль ойининг учинчи душанбаси президентлар куни ҳисобланади.

19 февраль

Арманистонда “Китоб совға қилиш куни”.

21 февраль

Германиянинг Бремен шаҳрида Самба мусиқий карнавали ўтказилади.

21 февраль

ЮНЕСКО ташкилоти томонидан  21 февраль “Халқаро она тили куни” деб эьлон қилинган. 2001 йилдан буён нишонланиб келинади.

Ҳар йили ушбу санада дунёнинг жуда кўп шаҳарлари Халқаро экскурсоводлар кунини нишонлайди. Айниқса бу байрам туристик марказга айланган шахарлар учун алоҳида аҳамиятга эга.