Январ

  • Post category:Тақвим

1 ЯНВАР 

Халқаро биродарлик, тинчлик куни. Милодий тақвим ҳисобини юритувчи давлатларда тинчлик, дўстлик куни сифатида нишонланади. Кириб келган янги йил хонадонларга бахт, омад, қувонч улашиши астойдил ният қилинади.

3 ЯНВАР

Уйқу фестивали куни. Мабодо уйқучи, ёстиқ-кўрпани хуш кўрадиганлардан бўлсангиз, ҳар йили 3 январь санасида Европада ўтказиладиган бу фестивалда иккиланмай қатнашаверинг.   Шоир Н. М. Рубцов (1936–1971) таваллуд топган. «Тўлқинлар ва қоялар», «Лирика», «Дала юлдузи», «Руҳ сақланажак», «Қарағай шовқини» тўпламлари машҳур.  

5 ЯНВАР

Хитойда Ҳарбин муз ва қор фестивали бўлиб ўтади.

6 ЯНВАР

Сиднейда 6 – 26 январ кунлари SYDFest 2021 фестивали бўлиб ўтади. Катта павильонда режалаштирилган кўргазмада фан, санъат, маданият вакиллари бир ерга жам бўладилар.   Халқаро варрак учириш фестивали. Ҳиндистоннинг Ашрам йўли, Гужарат, Аҳмадобод штатлари, Сабармати дарёси қирғоқларида катта-кичик ўлчамдаги варраклар мусобақаси ўтказилади. Кимнинг варраги баландроқ, тезроқ учса, ранг-баранглиги, кўзни қувнатиши билан диққатни тортса, ўша ғолиб бўлади.  

 8 ЯНВАР

Ўзбек ёзувчиси, журналист, олим Хуршид Дўстмуҳаммад  70 ёшни қаршилайди.  

11 ЯНВАР

Бутун дунё «раҳмат» куни. Байрам санасини билган инсон борки, шу куни бир-бирига тинмай ташаккур изҳор этади. Миннатдорлик билдиришдан чарчамайди.

12 ЯНВАР

Байконур туялар фестивали. Мабодо туялар мусобақасини ҳали кўрмаган, балки ўтказворган бўлсангиз, Ражастонда ҳар йили ўтадиган туялар чопағонлиги мусобақасига боришга имкон бор. Фестивал якунида эса келгуси йил учун тилаклар қилиниб, мушакбозлик кечаси ўтказилади. Америкалик машҳур адиб Жек Лондон таваллуд топган. Унинг «Оқ сўйлоқ», «Денгиз бўриси», «Мартин Иден», «Уч қалб» романлари ҳамон севиб ўқилади.  

 13 ЯНВАР

Россиялик ёзувчи, сценарист ва драматург А.А. Вайнер туғилган. «Учрашув жойини ўзгартириш мумкин эмас» телевизион фильми Аркадий ва Георгий Вайнерларнинг «Мурувват даври» детектив романи асосида яратилган.  

15 ЯНВАР

Германияда «Шарқий Вестфалиянинг энг катта ва энг машҳур саёҳат кўргазмаси» бошланади. Туризм тадбирлари сайёҳлик операторлари, авиакомпаниялар, меҳмонхоналар, клублар ва жамоатчилик вакилларининг келгуси таътили учун ёдда қолгулик кечани таклиф этади.

18 ЯНВАР

Ҳар йили бу санани адабиёт мухлислари «Винни Пух куни» сифатида нишонлашни хуш кўришади. Негаки, асар муаллифи А.А. Милне худди шу куни таваллуд топган.

19 ЯНВАР

«Heli and Drone Tech Xaлқаро фуқаролик ва ҳарбий вертолётлар технологиялари» кўргазмаси иш бошлайди.  

23 ЯНВАР

Январ ойининг ҳар тўртинчи шанбасида Японияда мушакбозлик байрами ташкиллаштирилади. Вакакуса Ямаяки тоғининг чўққисида туриб отилажак мушаклар чароғонлиги билан кишиларни лол қолдириши шарт.

26 ЯНВАР

Жайпур адабиёт фестивали бошланади. 28 январгача давом этадиган адабиёт байрамида машҳур адиблар: Жеффери Арчер, Янн Мартел («Пининг ҳаёти» асари муаллифи) Андри Ажиаман, Колсон Уайтҳед иштирок этиши кутилмоқда.

27 ЯНВАР

Худди шу куни рус адиби, публицист, мунаққид М.Е. Салтиков-Шчердин таваллуд топган. Адибнинг «Бир шаҳар тарихи», «Жаноб Головлёвлар» асарлари билан машҳурлик чўққисига кўтарилган.